12:53 | 04.07.24

                       

Тожикистондаги даҳшатли ЙТҲ да уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Тожикистондаги даҳшатли ЙТҲ да уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Жасадлар ички ишлар ходимларига топширилган (видео).

Тожикистонда ўзбек давлат рақамларига эга бўлган Nexia автомобили КамАЗ билан тўқнашиб кетиб, даҳшатли ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда мамлакат ЙҲХБ матбуот хизмати.

Бахтсиз ҳодиса 2024 йил 2 июлда содир бўлган. Хўжанддан Душанбе томон кетаётган енгил автомобиль «КамАЗ» юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида енгил автомашина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси, барча Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган. Қутқарувчилар махсус асбоблар ёрдамида жасадларни ғижимланган автомобиллардан чиқариб, ички ишлар ходимларига топширди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: