10:50 | 24.10.23 715

Транспорт вазирлиги Тошкентда кузатилган тирбандликларга муносабат билдирди

Тирбандлик вақтида бир нечта айланма кўчалар орқали ҳаракатланувчи 70 дан ортиқ автобус йўналишларида оралиқ интервал вақтларига риоя этиш имкони бўлмаган.

2023 йил 23 октябр куни Тошкент шаҳрида катта тирбандлик юзага келган. Мазкур ҳолатга Транспорт вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, 23 октябр куни пойтахтнинг бир нечта асосий кўчаларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли транспорт воситалари ҳаракати чекланиб, бошқа кўчалардаги мавжуд оқимга юклама бўлган.

Натижада шаҳардаги ҳаракат тезлиги, йиғилиб қолган оқим ҳисобига кескин тушиб кетган. Мазкур ҳолат эса барча кўчаларда транспорт воситалари ҳаракат тезлигини пасайишига олиб келган.

Шунингдек, айни шу жиҳат Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти автобусларининг ҳаракатига салбий таъсир кўрсатган.

Хусусан, Алишер Навоий, Лабзак, Сағбон, Сақичмон, Меҳржон, Кичик ҳалқа йўли, 8 март, Шота Руставели, Бобур, Ойбек, Арнасой, Истиқбол, Муқимий-Нукус ҳамда Нурафшон айланма кўчалари орқали ҳаракатланувчи 70 дан ортиқ автобус йўналишларида куннинг тиғиз пайтида қатнов вақти ҳамда оралиқ интервал вақтларига риоя этиш имкони бўлмагани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент метросида тирбандликни пасайтириш мақсадида Олий таълим вазирлиги 19 та олийгоҳда дарс бошланиш вақтини соат 09:30 га кўчиришга қарор қилгани хабар қилинганди.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 99
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 306
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 410
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 457
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 243
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 482