18:19 | 08.01.24

                       

Туғилган кун учун табриклар

Туғилган кун учун энг сара ва энг ажойиб, ўзига хос табриклар жамланмаси билан танишинг

Яқинларимизнинг  энг муҳим байрамларида табриклар орқали уларга дил изҳорларимизни етказишга уринамиз.
Албатта бу байрамлар қаторига яқинларимизнинг туғилган саналари ҳам киради. Ўз қадрдонларингизга туғилган кунларида энг ажойиб, ўзига хос табриклар йўллашни хоҳлайсизми?

Bugun.uz  туғилган кун учун тайёр табриклар жамланмасини тайёрлади.

1. Азиз Отажоним, Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан табриклайман. Сизга икки дунё саодати ёр бўлишини тилайман. Соғлик-саломатликда, навқирон бўлиб ёнимизда қолишингизни тилаб қоламан. Сиз бизнинг оиламиз устунисиз! Сизни доим қадрлаб авайлаб дуоингизни олиб яшаш насиб қилсин!

2. Онажоним, Сизни таваллуд айёмингиз билан табриклайман. Илоҳим умрингиз узоқ бўлсин. Сиз мен учун дунёдаги энг азиз инсонсиз. Ҳаётим давомида яна қанча умрим бўлса, Сизни ёнимда доимо сирдошим бўлиб қолишингизни тилайман. Ҳамиша ҳозиргидек соппа соғ, бахтли, гўзал бўлиб юринг. Биз билан бирга дунёнинг барча неъматларидан баҳраманд бўлиб,ёшингизга ёш қўшилса ҳам танангиз ва гўзаллигингиз ўша ўша қолсин, Онажон! Туғилган кунингиз билан!

3. Акажоним, туғилган кунингиз билан табриклайман. Умрингиз узоқ бўлсин. Сизга ҳар бир ишингизда омад ёр бўлишини тилайман. Ота-онамизнинг ва менинг бахтимга ҳамиша сизга соғлик- саломатлик ва бахт ёр бўлсин. Кулиб турган кўзларингиз ҳеч ҳам дард, кўз ёшини кўрмасин!
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Мавзуга доир: Янги йил табриклари

4. Дўстим, туғилган кунинг билан табриклайман! Ёрқин ижобий кайфият, юксак ютуқлар,  фаровонлик, яхши соғлиқ, ҳар сохада муваффақият ёр бўлсин! Бошлаган ишингизда ҳеч қачон тўхтаманг. Янги ғояларни ўрганиш, ўз-ўзини ривожлантириш ва фақат энг яхшисига интилиш каби хислатларингизга ҳамиша содиқ қолишингизни тилайман!

5. Туғилган кунингиз билан табриклайман! Сизнинг ҳаётингиз ёрқин ва мароқли бўлишини, яқинларингиз эътибор, қувонч, илиқлик ва меҳр, дўстлар эса Сизни самимий тушуниш ва қўллаб-қувватлаш билан ўраб олишларини, ҳамкасблар ҳурмат ва қадрлашини тилайман. Амалга ошириб бўлмайдигандек туюлган ҳамма нарса амалга ошсин ва энг орзу қилган нарсангизга эришинг!

6. Туғилган кунингиз  билан табриклайман! Касал ёки хафа бўлмаслигингизни, кўп табассум қилишингизни, бахт билан порлашингизни, йиллар давомида фақат чиройли бўлишингизни, энг яхши нарсага ишонишингиз ва улар  шубҳасиз амалга ошишини тилайман.Омад сизга йўлбошчи бўлсин!

7. Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбимдан  муборакбод этаман! Сизга дунёдаги энг бахтли қиз, энг бахтли келин, энг бахтли аёл ва энг бахтли оналар қаторида бўлишингизни тилайман. Ота-онангизнинг бахтига доимо соғ-саломат бўлиб юринг, бундай ёшларнинг кўпини кўринг! Барча эзгу тилакларни тилаб қоламан!

8. Азизим, туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин! Ҳаётингиз бахтли лаҳзаларга ва такрорланмас ажойиб ҳаяжонли дақиқаларга тўла бўлсин! Ҳаёт сўқмоқларида Сизни қўллаб-қувватловчи ва умид бахш этувчи яқинларингиз, исталган пайтда ёрдам қўлини чўзишга тайёр турувчи дўстларингиз асло тарк этмасин. Ҳаёт йўлингизда Сизга ҳамиша ҳамроҳ бўлиш менга ҳам насиб қилсин! Умрингиз узоқ бўлсин!

9. Таваллуд кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир кунингиз ажойиб мўъжизалар билан тўлиб тошсин, барча орзу-истакларингиз ҳеч қандай қийинчиликларсиз ва тўсиқларсиз рўёбга чиқсин! Чинакам муҳаббат, соғлик, омад, ишончли дўстлар умр бўйи ҳамроҳ бўлсин. Илиқлик, орасталик ва меҳрибонлик ҳислари Сизни асло тарк этмасин!

10. Туғилган кунингиз билан муборакбод этаман! Ажойиб бахт, абадий ёшлик ва гўзаллик, чексиз қувонч, меҳр-оқибат, кўтаринки кайфият ҳамроҳ бўлсин! Соғлик-саломатлик, доимий фаоллик ва изчиллик, ўз қадрини биладиган ва мисли кўрилмаган ижобий натижаларга эришиш бахти насиб этсин! Сиз қўл урган барча хайрли ишлар муваффақият чўққиларини забт этсин, яхши кайфият ҳеч қачон Сизни тарк этмасин!

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: