19:10 | 10.08.24

                       

Тунги вақтда фуқаролар тинчлигини бузганлар жавобгарликка тортилади

Ўзбекистонда тунги вақтда фуқаролар тинчлигини бузганлик учун жавобгарлик мавжуд.

Тунги вақтда соат 23.00 дан 06.00 гача фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун жарима қўлланилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, уйларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратлардан фойдаланиш қуйидаги миқдорда:

  • фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми;
  • мансабдор шахсларга БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача жарима солишга сабаб бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: