20:39 | 19.06.24

                       

Туркия аэропортларида қоидалар кучайтирлиши мумкин

Туркия аэропортларида шахсий юкларни текшириш қоидалари кучайтирлиши мумкин. Текширувдан бош тортганларга қаттий жазо тайинланади.

Туркия аэропортлари йўловчилар багажини янада чуқурроқ назорат қилишни жорий қилиши мумкин.

Қайд этилишича, Туркия халқаро стандартларга мувофиқ аэропортларда шахсий юкларни текшириш қоидалари ва тартибларини кучайтириши мумкин.

Тегишли қонун лойиҳаси келгуси ҳафта қонун чиқарувчи орган Бош ассамблеяси кўриб чиқиш учун киритилади. Қабул қилинган тақдирда Туркия аэропортларида хавфсизлик қоидалари Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ бўлади. Аэропорт ходимлари, агар керак бўлса, терминалга киришда ва бортга чиқиш жойига киришда йўловчиларнинг нарсаларини қўлда текширади. Бу шахсий юкга ҳам, электрон қурилмаларга ҳам тегишли. Текшириш учун нарсаларни бериш рад этилса, йўловчи аэропортга ёки жўнаб кетиш зонасига киритилмайди. Текширув полиция назорати остида хусусий хавфсизлик ходимлари томонидан амалга оширилади. Бошқа барча юклар учун ҳам худди шундай режим жорий этилмоқда.

Багажни текшириш, агар хавфсизлик нуқтаи назаридан талаб қилинса, эгасининг иштирокисиз ҳам ўтказилади. Тақиқланган буюмлар жойида мусодара қилинади. Багаж таркибини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар техник воситалар ва рентген сканерлари ёрдамида текширишни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида учувчининг парвоз вақтида бортда қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида расмий органларга хабар бермагани учун жарима (620 доллардан 15,6 минг долларгача) жорий этилган. Квадрокоптерларни рухсатисиз ёки Фуқаро авиацияси маъмурияти рухсат берган зоналардан ташқарига учиргани учун бундай самолётнинг учувчиси қўлга олинса, тахминан 1,8 минг доллар жарима тўлаши керак бўлади.

Аввалроқ, ватандошлар Истанбул аэропортида полиция ходимларининг қўполлигига учрагани ва Ўзбекистонлик дипломатлар Туркия ҳукуматига шикоят юборгани юзасидан хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: