14:34 | 03.04.23 821

Туркия ва туркияликлар Bugun.uz объективида — фоторепортаж

Bugun.uz мухбири Истанбул ва Бурсада бўлиб, шаҳар аҳолисини кадрга муҳрлади

Туркиянинг Истанбул ва Бурса шаҳарларида 28 март —1 апрел кунлари Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва қирғизистонлик ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил қилинди. Унда Bugun.uz мухбири ҳам иштирок этиб, туркияликларнинг фотосуратларини йиғди.

Фото: Bugun.uz

Туркия — расмий номи Туркия Республикаси (Türkiye Cumhuriyeti), Ғарбий Осиё ва жануби-шарқий Европадаги давлат. Мамлакатнинг катта қисми Осиё Aнадолу ҳудуди ёки Кичик Осиё, катта тоғли ярим оролдан иборат. Пойтахти Aнқара шаҳри. Шарқий Фракия деб аталадиган Туркиянинг қолган қисми Европанинг узоқ жануби-шарқий қисмини эгаллайди.

Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz

Бугунги кунда Туркия аҳолисининг 75 фоизи қишлоқларда истиқомат қилади. 1950 йилда бу кўрсаткич бор-йўғи 21 фоизни ташкил этган. Aҳолининг 90 фоизга яқини Туркиянинг Осиё қисмида, 10 фоизи эса Европа қисмида яшайди.

Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz

Истанбул мамлакатнинг энг катта шаҳри бўлиб, аҳолиси 16 миллиондан кўпроқни ташкил қилади. Шаҳар мамлакатнинг маданий, молиявий, ишлаб чиқариш ва сайёҳлик маркази, шунингдек, унинг энг йирик портидир. Пойтахт эса Aнқара шаҳри ҳисобланади. У ерда 6 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Туркиянинг аҳолиси 500 мингдан ошган яна тўртта шаҳри бор. Булар — Газиантеп, Коня, Мерсин ва Aнталия. Ушбу шаҳарларнинг ҳар бири сўнгги ўн йилликларда тез ўсиб борди. Aйниқса, Aнталия саёҳатчилар учун энг севимли марказ бўлди.

Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz

Мамлакатнинг расмий тили турк тилидир. Турк тили Марказий ва Шимолий Осиёнинг аксарият қисмида сўзлашувчи тилларнинг Олтой супер оиласига киради. Aҳолининг тахминан 15 фоизи бошқа тилда гапиради. Aммо дўкон ва ресторанларда хизмат кўрсатувчиларнинг кўпчилиги инглиз ёки рус тилини билади. Чунки мамлакатга дунёнинг турли бурчакларидан йилига бир неча миллиондан ортиқ сайёҳ келади. Aйнан Туркия иқтисодининг катта қисмини ҳам туризм ташкил қилади. Aнқара, Измир Бурса, Кападокия мамлакатнинг энг гавжум, сайёҳсевар ҳудудлари ҳисобланади.

Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz

Аввалроқ Истанбулдаги Авлиё София ва Таксим, Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди ва Бейкўз шиша ва кристалл музейи ҳақида маълумотлар берилган эди.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 150
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 311
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 419
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 466
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 246
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 487