16:31 | 13.08.24
Туркияда ноқонуний ишлар қилиб юрган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди. Ички ишлар вазирлиги ушбу аёлдан жабр кўрганларга мурожаат қилди.
Фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2024 йилдан қидирувда бўлган Барно Иноятова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона хабар берди.
Маълум бўлишича, 37 ёшли Бону тахаллусли аёл икки давлат Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Истанбулда қўлга олинган. Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралган.
Консулхона жиноий жавобгарликдан қочиб, хорижий давлатларда, жумладан, Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилиши ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланиши ҳақида огоҳлантирган.
Шу билан бирга, Бош консулхонага келаётган мурожаатлар сони ортгани сабабли фуқаролардан фирибгарлардан огоҳ бўлишлари сўралган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: