18:13 | 16.08.24

                       

Туркияда ўзбекистонлик эркакка нисбатан қидирув эълон қилинди

Туркияда 28 ёшли ўзбекистонлик эркакка нисбатан қидирув эълон қилинди.

Туркияда 28 ёшли ўзбекистонлик эркак бедарак йўқолди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Туркияда яшаб келган ва 2024 йил май ойидан буён оила аъзолари билан алоқасини йўқотган 1996 йилга туғилган ўзбекистонлик Саидов Нурсултонали Омон ўғли қидирилмоқда.

Ушбу фуқаро тўғрисида маълумотга эга бўлган шахслардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси (0212) 323-20-37 телефон рақами орқали хабар беришлари сўралди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: