12:22 | 12.09.24

                       

Туркияда яшириниб юрган ўзбекистонлик жиноятчи депортация қилинди

Туркияда яшириниб юрган жиноятчи Ўзбекистонга депортация қилинди. ИИВ ундан жабр кўрганларга мурожаат қилди.

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган фуқаро Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинди.

Маълум бўлишича, 1977 йилда туғилган Абдуллаев Атабек Машрабович фирибгарликда айбланиб 2019 йилдан буён қидирувда бўлган. Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади.

«Шу билан бирга, кейинги вақтларда фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан Бош консулхонамизга келаётган мурожаатлар сони ортганлигини инобатга олиб, фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: