10:35 | 27.02.23 1087

Туркиядаги зилзилалар қурбонлари сони 44,3 минг кишидан ошди

Вайрон бўлган 21 мингта бино ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари якунланган

Туркия жанубида юз берган зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 44 370 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) бошлиғи Юнус Сезарга таяниб, Anadolu хабар берди.

Фото: Anadolu

Унинг сўзларига кўра, вайрон бўлган 21 мингта бино ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари якунланган. «Ҳозирда бор диққат-эътиборимизни вайроналарни тозалашга қаратганмиз», — дейди Сезар.

Бошқарма бошлиғининг қўшимча қилишича, айни вақтда табиий офат оқибатларини бартараф этишга 230 мингдан ортиқ давлат хизматчилари жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилганди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатлиси ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўз навбатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Туркиядаги кучли зилзиладан омон қолганлар очиқ ҳавода ва «даҳшатли шароитда» қолган бўлиб, бу ер ости силкинишлари оқибатида ҳалок бўлганлар сонига тенг яна шунча қурбонларни юзага келтириши мумкинлигини маълум қилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 964
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 874
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 535
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 445
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1149
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 946