8:13 | 14.08.24

                       

Олти ойда қанча ўзбекистонлик Туркияга боргани маълум бўлди

Олти ой давомида Туркияга борган ўзбекистонликлар кўрсаткичи 20 фоиздан ошди.

Туркияга 2024 йилнинг январь-июнь ойларида 91,8 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрган. Бу ҳақида статистика матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,1 минг кишига яъни 21,2 фоизга ошган. Ўзбекистонликлар Туркияга кўпроқ қайси мақсадда келган:

  • Дам олиш ва ҳордиқ чиқариш – 70 716;
  • Қариндошларини кўриш – 17528 нафар;
  • Даволаниш – 1614;
  • Ўқиш – 1020;
  • Хизмат – 893.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: