17:11 | 06.09.24

                       

Туркияга кетган ўзбекистонлик йигит бедарак йўқолди

Туркияга 2022 йилда кетган қашқадарёлик йигит бедарак йўқолди.

Туркияга кетган ўзбекистонлик йигит бедарак йўқолгани аниқланди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, яқин қариндошларининг мурожаатига кўра, 2022 йил октябрь ойида Ўзбекистондан Туркияга чиқиб кетган ва бедарак йўқолган 1999 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Достон Ўктам ўғли Норсаидов қидирилмоқда.

У тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролардан Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага (0212) 323-20-37 телефон рақами ёки uzbekconsul@yahoo.com орқали хабар бериш сўралди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: