11:55 | 15.08.24
Туркияга бармоқ излари орқали кирилади.
Туркия вице-президенти мамлакатга киришда ўзбекистонликларга қилинаётган қўполликларга Россиядаги теракт сабаб эканлигига муносабат билдирганди.
Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқая бундан буён хорижий давлат фуқароларидан Туркияга киришда бармоқ излари олинишини маълум қилди.
Қайд этилишича, вақтинчалик ҳимояланган мақомга эга бўлганларнинг, биринчи навбатда сурияликларнинг шахсий гувоҳномалари чипланади. Ушбу гувоҳномаларни сохталаштириш мумкин бўлмайди.
Бундан ташқари янги туғилган чақалоқлар Туркия фуқаросига айланмайди. Вазир Ерликая 13 йил ичида Туркия фуқаролигини олган сурияликлар сонининг 238 минг 733 нафар эканлигини ва бу кишиларнинг Туркияда бизнес ёки иш кучига катта ҳисса қўшганлигини билдирган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: