11:41 | 18.10.23 1426

Туркиялик сайёҳ Тошкент-Андижон поездида 100 минг сўм пора эвазига жойини ўзгартирди

Аввалроқ, «Афросиёб» поездида нидерландиялик сайёҳ ҳам пора эвазига жойини ўзгартирганди

Тошкент-Андижон поездида ҳаракатланаётган туркиялик сайёҳ 100 минг сўм пора эвазига ўз жойини ўзгартирган.

У Тошкентдан Андижонга қадар олти соат юрганини, поезддаги жойи ўзига ёқмагани учун бошқа ерга ўтмоқчи бўлганида ундан пул сўрашганини таъкидлаган.

«Пора эвазига жойимизни яхшилаб беришди. Умримда биринчи марта пора бердим ва бундан ўзимни ғалати ҳис қилдим», – дейди сайёҳ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2023 йил 6 июл куни нидерландиялик блогер «Афросиёб» поездида 15 доллар пора эвазига эконом классдан VIP классга ўтиб олгани хабар қилинганди.

Блогер ўзининг қандай қилиб эконом классдан VIP классга ўтиб олганини видео кўринишида ҳикоя қилиб берган.

Мазкур воқеадан сўнг, 2023 йил 10 июл куни поезд бошлиғи лавозимидан озод қилинган.

Шундан сўнг, блогер яна мурожаат билан чиққан. У Самарқанддаги вокзалда 15 дақиқадан кўпроқ чипта олишига ёрдам берадиган одамни қидирган. Унинг тилига ҳеч ким тушунмаганлиги боис, Google таржимон ёрдамида шу ердаги йўловчилар поезд ходимига учраб, VIP классга ўтишни сўрашини айтишган.

Блогер собиқ иш берувчининг алоқа ва мижозларга хизмат кўрсатиш йўқлиги учун ишдан бўшатилганини ачинарли ҳолат деб баҳолаган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 679
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 772
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 471
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 383
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1058
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 881