14:54 | 20.11.23 601

Туркиянинг Маданият ва туризм вазири тўққиз ойлик туристлар сони ва туризм даромадларини маълум қилди

Мамлакатга ташриф буюрганлар сони ўтган йилга нисбатан 71 фоизга ошган.

Туркиянинг Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой тўққиз ойлик туристлар сони ва туризм даромадларини эълон қилди.

Вазир Меҳмет Нури Эрсой вазирлик ва унга қарашли муассасаларнинг 2024 йилги бюджети тўғрисидаги маълумотни, Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ)нинг Режа ва хисобот комиссиясида тақдим этди.

Эрсой, 2022 йилда мамлакатга ташриф буюрганлар сони ўтган йилга нисбатан 71 фоизга ошиб, 51,4 миллион кишига етганини маълум қилди.

«2023 йилнинг январ-сентябр ойларида мамлакатимизга ташриф буюрганларнинг умумий сони 45,2 миллион кишини ташкил этди. Аҳоли сони ортгани каби, туризмдан ҳам даромадлар ортиб бормоқда. 2017 йил сўнгида аҳоли жон бошига тўғри келадиган тунги даромад 65 долларни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич 2022 йилда 89 долларга, 2023 йилнинг тўққиз ойида эса 100 долларга ошган. Бу 2017 йилга нисбатан 55 фоизга юксалганидан далолатдир. Бизнинг туризм даромадимиз 9 ойда 42 миллиард долларни ташкил этди, бу ўрта муддатли режадаги 55,6 миллиард долларга мутаносиб тарзда бораётганини англатадим», – дейди у.