22:15 | 15.08.24
Туркманистон таъкидлашига кўра, рўйхатдаги шахслар давлат хавфсизлигига таҳдид солади.
Туркманистон тўққиз қўшни давлатдан баъзи фуқароларини депортация қилишни сўради. Бу ҳақда «Хроника Туркманистон» хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркманистон 19 июль куни дипломатик каналлар орқали 50 кишидан иборат рўйхатни бир қатор давлатларга ўз ҳудудига киритмаслик ёки Туркманистонга депортация қилишни сўраган.
Сўров Беларус, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркия, Эрон ва Молдова, Грузия ва Арманистонга юборилган.
Расмийларга кўра, рўйхатдаги фуқаролик фаоллари, журналистлар, мустақил оммавий ахборот воситалари ва мухолифат вакиллари давлат хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Мурожаат хорижий давлатлар томонидан ижро этилишини англатмайди.
Бироқ, 25 июль куни депортация қилинган Turkmen news мустақил нашри муҳаррири Руслан Мятиевнинг иши туркман давлати томонига ҳал бўлган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: