20:00 | 22.05.23

                       

UCG «Яшил макон» лойиҳасида иштирок этади

United Cement Group семент холдинги Ўзбекистон президентининг экологик ташаббуси - «Яшил макон» умумиллий лойиҳасида иштирок этади

Холдинг таркибига кирувчи, Ўзбекистоннинг етакчи заводи ҳисобланган «Қизилқумсемент» АЖ 2023 йил баҳорида 3000 туп қайрағоч ва бошқа манзарали дарахтлар, шунингдек, Республиканинг Навоий вилоятида 200 туп саксовул кўчатини ўтқазди. Бу UCG  холдингининг Ўзбекистондаги саноат корхоналари жойлашган туманларини кўкаламзорлаштиришга қаратилган «Яшил макон» лойиҳасидаги фаол иштирокининг навбатдаги босқичидир.

Аввалроқ, 2022 йил кузида Холдинг кўмаги билан тўлиқ ҳажмда бажарилган инвестицион мажбуриятлар реализацияси доирасида корхонанинг санитар-муҳофаза ҳудудида 11 гектар майдонда 3200 туп дарахт кўчати ўтқазилди ва 500 кг бута уруғлари экилди. Бироқ, холдинг жамоаси бу билан тўхтаб қолгани йўқ ва республикадаги экологик дастурларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

«Яшил макон» лойиҳаси давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ йўлга қўйилди. Президент экологик ташаббусининг бу қисми доирасида республиканинг иссиқ иқлимида техноген таъсир ҳамда иссиқхона эффекти оқибатларини юмшатиш мақсадида бутун Ўзбекистон бўйлаб 2026 йилга бориб бир миллиард дарахт ва буталар экилиши кўзда тутилган. Мослашувчан манзарали дарахтлар ва буталар кўп миқдорда чангни ютишга, экотизимни асрашга ва ҳавонинг ўртача ҳароратини ушлаб туришга ёрдам беради.

Холдинг маҳаллий ҳокимият органлари, экологик ташкилотлар ва вилоят фуқаролари билан ҳамкорликда «Яшил макон» лойиҳасига фаол киришди, — дейди «Қизилқумсемент» АЖ бош директори Сергей Мелников.

Ишлаб чиқариш жойлашган ҳудуд экологияси ҳақида қайғуриш—бу бизнинг ички сиёсатимиз ва юксак экологик ва ижтимоий масъулиятимизга тўла мос келувчи замонавий семент соҳасининг тренди ҳисобланади. Холдингга қарашли барча заводлар яшил технологияларга эътибор қаратган ҳолда, атроф муҳитга таъсирни камайтирувчи инновацияларни жорий этиш асосида модернизация қилинмоқда. Навоий вилоятини кўкаламзорлаштириш орқали биз Ўзбекистон табиати ва экологияси муҳофазасига ҳисса қўшдик»,—деб қўшимча қилади Сергей Мелников.

Навоий вилояти чўлли ва қурғоқчил иқлимга эга. Сув танқислиги туфайли UCG мутахассислари томонидан илғор суғориш методлари қўлланилган: ҳар бири 60 тоннадан бўлган иккита резервуардан томчилаб суғориш тизими ўрнатилган. Бу туфайли корхона бу йил тарвуз, қовун ва қовоқ экиши мумкин ва бу ўз навбатида экологияга ижобий таъсир кўрсатади. «Қизилқумсемент» АЖ чиқиндиларни утилизация қилиш дастурида, шунингдек, маҳаллий экотуристик йўналишларни ривожлантиришда фаол иштирок этади. Атмосферага зарарли моддаларни чиқариш ва чиқиндиларнинг рухсат берилган чегараси нормативларига амал қилишни доимий равишда завод ва холдинг махсус бўлими назорат қилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг экологик ташаббуси бизнинг қадриятларимиз ҳамда энергия самарадорлигини ошириш, атмосферани ифлослантиришни қисқартириш, яшил технологияларни жорий этиш каби жаҳонбарқарор ривожланиш стандартларига муносиб бўлиш зарурати билан мос келди, — дейди Сергей Мелников. — Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг ҳаёт даражасини ошириш, шаҳарларда ҳаво сифатини яхшилаш ва табиатни муҳофаза қилиш йўналиши белгиланган. «Яшил макон» лойиҳаси Иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш ва иқлим таъсирларига мослашиш бўйича Париж битими доирасида мамлакат мажбуриятларининг бажарилишига хизмат қилади. «Яшил макон» лойиҳаси —бизнес, давлат ва жамият ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг намунаси ва холдинг Ўзбекистоннинг қатор семент корхоналари эгаси сифатида уни қўллаб-қувватлашга тайёр.

«Қизилқумсемент» АЖ келгусида ҳам «Яшил макон» лойиҳасини амалга оширишда ва вилоятдаги экологик вазиятни яхшилашга ҳаракат қилади. Холдингнингнинг муваффақиятли ва масъулиятли ижтимоий фаолияти Ўзбекистоннинг бошқа саноат корхоналари учун ўрнак ҳамда фаол иштирок этиш учун чақириқ бўлиши лозим.

Холдинг ҳақида маълумот

UCG – Марказий Осиёнинг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда фаолият юритувчи енг йирик семент холдинги. Гуруҳ корхоналари сементнинг умумий қурилиш ва энг юқори сифатли махсус маркаларини ишлаб чиқаради ҳамда улар минтақадаги таянч инфраструктура обектлари қурилишида кенг қўлланилади. Гуруҳ ижтимоий масалалар, экология ва энергия самарадорлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, бизнес ўсишининг юқори динамикасини намоён этмоқда. Холдинг заводларни мамлакат иқтисодиёти тармоқларининг сементга бўлган талабини қондиришга ва халқаро бозорнинг асосий ўйинчиларига айланишга қодир замонавий ишлаб чиқариш обектларига айлантириш учун уларнинг капитал модерниязасиясини ўтказмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: