12:59 | 08.07.24

                       

Уч нафар ўзбекистонлик эркак россиялик журналистни зўрлади

Россияда журналист ваҳшийларча зўрлаб кетилди. Ҳолат бўйича уч нафар ўзбекистонлик эркак қамоққа олинган.

Россияда уч нафар ўзбекистонлик эркак журналистни зўрлашда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Коммерсанть хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа 7 июль куни тунги икки яримларда, аёл ишдан қайтаётганида содир бўлган. 22, 24 ва 25 ёшли Ўзбекистон фуқаролари гумонланувчи сифатида қўлга олинган ва жиноят иши қўзғатилган.

«Биз жабрланувчи билан алоқадамиз. Даҳшатли воқеани бошидан ўтказган ходимни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Зўрлаганлар қонун доирасида тўлиқ жазоланади. Адолат ғалаба қозонади. Бунга эришиш учун бор кучимизни ишга соламиз», дейди журналист Тина Канделаки.

Россия Тергов қўмитаси раиси «Москвада мигрантлар қизга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар содир этгани» бўйича жиноий иш бўйича терговнинг бориши ҳақида ҳисобот тақдим этилишни айтди.

«Гумонланувчилар қўлга олинди, уларга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи яқин келажакда ҳал қилинади», — дейилади департамент хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: