15:21 | 06.07.23 5458

Учта йўналиш бўйича Тошкентдан қўшимча поезд қатновлари қўйилди

7−10 июл кунлари оралиғида Қарши, Самарқанд ҳамда Хивага ҳаракат амалга оширилади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» Тошкентдан учта йўналиш бўйича қўшимча қатновлар қўйилишини маълум қилди. 10 июл куни 780/779-сонли Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча 1 та рейс ҳаракати қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

780-сонли Тошкент-Қарши йўналиши

  • Тошкент 07:00 — Қарши 10:21;

779-сонли Қарши-Тошкент йўналиши

  • Қарши 15:25 — Тошкент 18:50.

7 июл кунидан 10 июл кунигача 767/768-сонли Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатнови қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

767-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши

  • Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19;

768-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши

  • Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.

Шунингдек, Тошкент-Хива-Тошкент йўналишида қўшимча 2 рейсга қатновлар йўлга қўйилиб, қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

7, 9 июл кунлари 156-сонли Тошкент-Хива йўналиши:

  • Тошкент 16:28 — Хива 7:10;

8, 10 июл кунлари 155-сонли Хива-Тошкент йўналиши:

  • Хива 8:28 — Тошкент 00:30.

«Ўзтемирйўлйўловчи» қатновлар ҳақида батафсил маълумотларни Тошкентдаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкинлигини маълум қилган. Поездларга чипталарни темир йўл чиптахоналари ҳамда ҳавола орқали онлайн олиш мумкин бўлади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1568
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1027
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 625
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 541
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1286
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1055