21:40 | 23.06.24

                       

Севастополга ракета зарбаси уюштирилди

Аннексия қилинган Севастополга ракета зарбаси уюштирилди.

Аннексия қилинган Севастопол маъмурияти раҳбари Михаил Развожаев 23 июн куни соат 12:20 атрофида шаҳарга ракета зарбалари йўллангани ҳақида хабар берди.

«Тахминан 12:15 да Севастополга АTACMC ракеталари билан ҳужум уюштирилди», — деб айтди Россия Мудофаа вазирлиги.

РФ мудофаа вазирлиги Севастопол «Американинг кассетали ўқ-дориларга эга ATACMS ракеталари» билан ўққа тутилгани ҳақида хабар қилган. Ҳарбий идора тарқатган хабарга кўра, тўртта ракетани уриб туширишга муваффақ бўлинган. Яна битта ракета «ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ҳаракати таъсирида охирги босқичда парвоз траекториясидан четга оғган ва жанговар қисми шаҳар ҳудуди устида портлаган».

Жами 152 киши жароҳатланган. Улардан 28 нафари болалар. Жабрланганлар сони янада ошиши мумкин.

Ракета парчалари шаҳарнинг бир неча районларига тушган. Жумладан, Севастопол раҳбари ўринбосари Александр Кулагин ТАСС агентлигига хабар беришича, Учкуевка ҳудудидаги пляжга ҳам. Шунингдек, ракета қолдиқлари қулаши оқибатида турар жойлардан бирида ва ўрмонда ёнғин чиққан.

РФнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Татяна Москалкова ҳужумни тинч аҳолига қарши террор деб атаган. Аннексия қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксенов қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларни Қримнинг Севастополдан ташқаридаги шифохоналарига жойлаштириш бўйича ёрдам таклиф этган.

«Душман айёрлик билан, тинч аҳоли, кимдир ишдан қайтаётганида, кимдир болалари билан денгизга борганида ҳужум қилди», дейди Развожаев.

Украина ҳукумати ҳозирча Севастопол бўйлаб зарба юзасидан расман муносабат билдирмади. Украина томонидаги пабликлар эса Украина ҳукумати Қрим аҳолисини ҳудуддан кетишга ва «яриморол деоккупация қилингунича назорат остидаги ҳудудларда ёки учинчи мамлакатда бўлиб туришга чақиргани»ни эслатган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: