7:34 | 09.08.24

                       

Улуғбек Рашитов — икки карра Олимпиада чемпиони

Улуғбек Рашитов икки карра Олимпиада чемпиони бўлди.

Ўзбекистон делегацияси Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи олтин медалини қўлга киритди.

Таэквондо баҳсларида -68 кг вазнда Улуғбек Рашитов қаторасига иккинчи Олимпиадада тенгсиз бўлди. Бунгача Токио Олимпиадаси чемпиони бўлган ўзбекистонлик спортчи финалда иорданиялик Заид Карим билан беллашди ва 2:0 (5:4, 3:1) ҳисобида ғалабага эришди.

Маълумот учун, Улуғбек бунгача Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари финалида ҳам Заид билан курашган ва ғалабага эришган. 22 ёшли Рашитов аввалги босқичларда Хавиер Перес (Испания), Лян Ю Шуа (Хитой) ва Ло Ваи Фунгдан (Ҳонгконг) устун келганди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари 4 тага етди. Аввалроқ дзюдода Диёр Келдиёрова олтин, Музаффарбек Тўрабоев ва Алишер Юсупов бронза медалига сазовор бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: