13:27 | 11.09.24

                       

«Умра – 2024» янги мавсуми бошланди

«Умра – 2024». Ўзбекистонлик бир гуруҳ зиёратчилар Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

2024 йил 10 сентябр куни «Умра – 2024» мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Мазкур рейсда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 240 нафар умрачилар Жидда шаҳрига йўл олди. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 8 кун бўлади.

Зиёратчилар Мадинада Grand Shahba, Макка шаҳрида эса Al-Ayyam Elite ва Marmara Hotel сингари замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади.

Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: