23:43 | 25.03.24

                       

«Умра» тадбирларини ташкил этиш лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига киритилади

«Умра» зиёрати тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Бундан зиёратчилар ушбу амални муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хорижда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлаш кўзланган.

Ўзлидеп фракцияси аъзолари «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Таъкидланишича, лойиҳадан кўзланган мақсад  зиёратчилар «Умра» амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, хорижда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлаш, давлат харидлари электрон тизими операторлари томонидан уларни назорат қилиш ҳамда давлат харидлари учун ажратилган маблағлар хавфсизлигини ва уларни ишончли сақлаш механизмларини янада такомиллаштиришдир.

Қонун лойиҳаси билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турларига давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини киритиш, ушбу ҳаракатни амалга оширганлик ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун юридик шахсларга нисбатан жарима белгиланмоқда.

Шунингдек, «Умра» зиёратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, зиёратчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида бундай тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия жорий қилинмоқда. Депутатлар мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: