10:17 | 04.07.24

                       

«Унчалик кўп эмас, ойига 7-8 минг доллар топаман» — блогер

«Унчалик кўп эмас, ойига 7-8 минг доллар топаман». Блогерлар ойига қанча пул топади?

МубинЛоло тахаллуси билан танилган блогер Аббосхонова Мубина интервьюсида ойига қанча пул топишини айтди.

Унинг айтишича, 15-16 ёшларида ишлашни бошлаган. Карьерасини моделликдан бошлаган. Ўша вақтларда 2-3 кунда 100 доллар ишлаган.

«Унчалик кўп эмас, ойига 7 минг, 8 минг доллар топаман. Менинг шунча меҳнат ва натижаларимга кўра, ‘Так себе нормально’ демоқчиман. Пулларимни қаерга ишлатишим шахсий муаммойим», дейди блогер.

Таъкидлашича, у пулининг асосий қисмини юзининг парваришига сарфлайди.

«Ҳар доим ҳам бундай бўлмайди. Баъзан қийинроқ бўлади, ойига 4 минг долларча топаман. Бу ҳолат операцияга кирганимда бўлди. Рекламаларга тушиб бера олмадим. Ўшанда шунчаки камерага қараб гапириб беришим 2 минг доллар бўлди», дейди у.

У интервьюсида пул бахт эмас комфорт яратишини айтди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: