12:42 | 19.06.23

                       

Қурбон ҳайитида ходимлар неча кун дам олиши айтилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан, фуқаролар байрам кунлари неча кун дам олишлари белгиланган

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг хабар беришича, 19 июн санаси Зулҳижжа ойининг илк куни эканлиги айтилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 28 июн куни Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нишонланади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан, фуқаролар байрам кунлари неча кун дам олишлари белгиланган.

Агар Президентнинг тегишли Фармонига ўзгартириш киритилса, байрам муносабати билан барча ходимлар 5 кун кетма-кет дам олишлари мумкин.

Яъни:

28 июн — чоршанба, Қурбон ҳайитининг биринчи куни;

29 июн — пайшанба, одатий иш куни (ушбу кун дам олиш куни бўлиши ҳозирча назарда тутилмаган);

30 июн — жума, қўшимча дам олиш куни;

1 июл — шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни;

2 июл — якшанба, одатий дам олиш куни.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: