16:30 | 24.09.24

                       

Урганч туман ҳокимлиги ходими 30 минг доллар пора билан қўлга олинди

У бошқа бир шахс билан тил бириктириб, 1 гектар ер майдонида коттежлар қуриш мумкинлигини айтиб, тадбиркордан 50 минг доллар пул талаб қилган.

Хоразм вилояти Урганч тумани ҳокимлиги ходими 30 минг АҚШ доллари пора билан қўлга олинди. У бошқа бир шахс билан тил бириктириб, 1 гектар ер майдонида коттежлар қуриш мумкинлигини айтиб, фирибгарлик жиноятини содир этган.

Ҳокимлик ходими ер билан боғлиқ ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилмаганини била туриб, коттежлар қуришни режалаштирган учинчи шахсдан 50 минг доллар талаб қилган ва 30 минг доллар олганида қўлга тушган.

Ер участкаси Урганч тумани ҳокимининг 2018 йилдаги қарорига мувофиқ, маиший хизмат кўрсатиш объектлари қуриш учун ажратилган, бироқ давлат рўйхатига киритилмаган. Жиноятчилар ҳаридорга ҳокимнинг 2018 йилдаги қарорини яқинда қабул қилинган қонунга мувофиқлаштириб беришни ваъда қилган.

Тезкор тадбирда ушбу ҳолат бўйича бошқа жиноий шериклар ҳам ушланган, улардан бири хусусий кадастр ва архитектура фирмаси раҳбари бўлиб, 10 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: