12:40 | 02.10.24
Урганчда фуқаронинг уйи ёниб кетди. Ёнғин бир соатдан кўпроқ вақтда ўчирилган.
Урганчда 2 октябрь куни фуқаронинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ёниб кетди Хоразм вилоятиФавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, соат 02:35 да Урганч шаҳри «Янгиҳаёт» маҳалласи Фарғона кўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида Урганч шаҳар ФВБга хабар берилган.
Мазкур ёнғинда тахминан 150 кв.м майдонда том қисми ва уй жиҳозлари ёнган. Ёнғиндан хонадоннинг 120 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Мазкур ёнғин Урганч шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Ёнғин-қутқарув қисми томонидан соат 03:55 да тўлиқ бартараф қилинган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: