11:51 | 18.08.24

                       

Уятсиз видеолари тарқалиб кетган ҳоким янги лавозимга тайинланди

Уятсиз видеолари тарқалиб кетган Андижон шаҳар ҳокими янги лавозимга тайинланди

Собиқ ҳоким Дилмурод Раҳматуллаев Андижон шаҳри ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маълум қилинишича, 17 август куни Андижон шаҳар ҳокими Ғофур Абдураҳмонов собиқ ҳокимни янги лавозимга тайинланиши юзасидан қарор имзолади.

Маълумотларга кўра, Дилмурод Раҳматуллаев 2016—2019 йилларда Андижон шаҳрига ҳокимлик қилган.

У 2017 йилда Андижон шаҳридаги айрим таълим муассасаларининг раҳбарларини ҳақорат қилгани ёзилган аудиоси тарқалиб кетганидан сўнг ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган ва суд ҳукми билан жаримага тортилган.

Шунингдек, у 2018 йилнинг апрелида ўтказилган видеоселекторда қилган ножўя ишлари учун бош вазир томонидан ҳайфсан олиб, охирги маротаба огоҳлантирилган.

2019 йилда эса ҳоким ҳақда видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган.

«Бу Андижон шаҳри, вилоят ва раҳбариятни обрўсига путур етказиш, деб ўйлайман. Буни қоралайман, лаънатлайман», — дея ҳолатга муносабат билдирган Дилмурод Раҳматуллаев.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: