16:45 | 25.06.24

                       

UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши қарийб 90 фоизни ташкил қилди

UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши беш ой ичида қарийб 90 фоизни ташкил қилди.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-май ойларида ишлаб чиқарилган автомобилларнинг 89 фоизи UzAuto Motors, 7,2 фоизи ADM Jizzakh, 3,5 фоизи BYD ҳиссасига тўғри келган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ тайёрлаган ҳисоботда келтириб ўтилган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг январ-май ойларида 162 минг 608 дона автомобиль ишлаб чиқарилган.

Шундан:

  • UzAuto Motors – 144 минг 822 дона(умумий ишлаб чиқарилган автомобилларнинг 89 фоизи);
  • ADM Jizzakh – 11 минг 663 дона(7,2 фоиз);
  • BYD Uzbekistan Factory – 5 минг 654 дона(3,5 фоиз);
  • Jizzakh Auto – 200 дона(0,1 фоиз);
  • SamAuto – 137 дона(0,1 фоиз);
  • AsakaMotors – 132 дона(0,1 фоиз)

Маълумот учун, монопол «UzAuto Motors»га солиқдан 824 млрд имтиёз берилган.

Аввалроқ компания Cobalt, Damas ва Labo нархларини ошириши ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: