9:06 | 07.06.23

                       

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити муносабати билан авиақатновларга чегирма эълон қилинди

Чегирма 2 ёшгача бўлган болалар учун амал қилмайди

2023 йилнинг 8 июнидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Қурбон ҳайит байрами кунлари, яъни, шу йилнинг 28 июнидан 2 июлигача амалга ошириладиган барча маҳаллий рейсларнинг авиачипталарига 50% чегирма тақдим этилади.

Чегирмадан фойдаланишнинг шартлари:

  1. Авиачипталар сотуви муддати 08.06.2023 дан 02.07.2023 гача;
  2. Ташув санаси: 28.06.2023 дан 02.07.2023 гача;
  3. Тақдим этиладиган чегирма миқдори:
  • катталар учун тарифдан – 50%;
  • 2 ёшгача ва 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган салонда жой эгалловчи болалар учун – болалар тарифига мос равишда чегирма миқдори катталар тарифининг – 50% ни ташкил қилади);
  • чегирма салонда жой эгалламайдиган ва 2 ёшгача бўлган болалар учун амал қилмайди;
  1. Авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш/No-Show учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди. Болалар учун белгиланган тартибда (25% чегирма билан) ундирилади;
  2. 28.06.2023 дан 02.07.2023 гача амалга ошириладиган рейсларга сотиб олинган авиачипталар қайта расмийлаштирилса ёки қайта бронь қилинса, тарифга чегирма қўлланилмайди;
  3. 03.07.2023 дан бошлаб қисман фойдаланилган авиачипталар чегирмадан фойдаланган ҳолда қайта расмийлаштирилган/қайта бронь қилинган тақдирда, акция давомида амалга ошириладиган қатновларда 2-сегментга чегирма қўлланилмайди;
  4. Чегирма фақат акция даврига тўғри келадиган авиақатновлар учун қўлланилади;
  5. Авиачипталарни чегирма билан авиакомпаниянинг веб-сайтида, «Uzbekistan Airways Sales» филиали ва унинг агентларидан фақат Ўзбекистон фуқаролари сотиб олишлари мумкин;
  6. Чегирмаларни бирлаштириш тақиқланади.

Акция доирасида авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти, UzAirways иловаси орқали, шунингдек, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: