18:00 | 22.05.23

                       

Uzum Market’дан ёзги сотиб тугатиш: Қуёш қиздиради — чегирмалар ошаверади

Маркетплейс 23 майдан 30 июнга қадар ёзги сотиб тугатишни эълон қилади

Харидорлар қуёшдан ҳимояланиш товарлари, очиқ ҳавода таом тайёрлаш учун идишлар, пуфлама бассейнлар, иқлим техникаси, ичимликлар, ёзги кийим-кечак ва бошқа кўплаб товарларни паст нархларда ва бир кунда етказиб бериш шарти билан буюртиришлари мумкин. 70%гача чегирмалардан Ўзбекистоннинг барча минтақалари аҳолиси фойдаланиши мумкин. Uzum Market’да товарларни ҳалол кечиктириб тўлашга олиш ҳам мумкин.

Фойдаланувчилар Uzum Market сервисининг ишончлилиги ва сифатини ҳамда интернет-дўкондан чегирма акциялари кўламини баҳолаш имконига эгалар. Ёзги сотиб тугатишда харидорлар ёз мавусмида долзарб бўлган товарлар тоифаларигина эмас, балки интернет-дўконнинг барча ассортименти бўйича манфаатли таклифлардан фойдаланишлари мумкин.

Биз ҳам йирик брендларни, ҳам хусусий тадбиркорларни жалб қилиб, фойдаланувчилар барча зарур нарсаларни бир жойда топа олишлари учун платформадаги товарлар ассортиментини мунтазам кенгайтирмоқдамиз. Сотувчиларимиз энди ўз товарларини бевосита омборга эмас, балки бир нечта буюртма бериш пунктларига топшириш имкониятига эга, бу, масалан, вилоятлардаги кўплаб сотувчиларнинг ишини осонлаштиради, — дейди Uzum Market бош директори ўринбосари Акмал Раҳимов.

Бугун Uzum Market маркетплейсида 350 мингдан зиёд ноёб товарлар тақдим этилган, йил охиригача эса, платформа ассортиментни кийим-кечак ва автотоварлардан тортиб то маиший техника ва смартфонларгача жами 800 мингдан ортиқ ноёб товар номигача кенгайтиришни режалаштирган. 135 та буюртмалар бериш пункти ва курьер орқали етказиб бериш мамлакатнинг 35 та аҳоли пунктида ишламоқда.