17:40 | 08.02.24

                       

Uzum ва Капиталбанк ҳаво сифати мониторинги датчикларини ўрнатиб, Ўзбекистон бўйлаб дарахтлар экaди

«Ҳаводек зарур» лойиҳаси давлатнинг ҳаво сифатини назорат қилиш ва сақлаш соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Йил давомида Uzum ва Капиталбанк лойиҳага компаниялар буджети ва акциядорларнинг шахсий маблағларидан $100 минг миқдорида сармоя киритади. 

Синов даврида Uzum ва Капиталбанк офисларида, бутун Ўзбекистоб бўйлаб Uzum Market миллий маркетплейсининг буюртма тарқатиш пунктларида, шунингдек, банкнинг филиалларида 30 та IQ Air ҳаво мониторинги датчиклари ўрнатилади. Атиги эса йил давомида датчиклар мамлакатнинг барча ҳудудларида 50 дан ортиқ аҳоли пунктларида пайдо бўлади.

«Uzum миллий рақамли экотизимининг инфратузилмаси мамлакатнинг барча ҳудудларида мавжуд бўлиб, биз ундан ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол фойдаланмоқдамиз, хоҳ у ОНА жамғармасининг ҳудудлардаги болалар учун хайрия ёрдамини етказиб бериш, хоҳ ҳаво сифатини назорат қилиш тизимини амалга ошириш, — дейди Uzum бош директори Жасур Жумаев. — Бугунги кунда бизга технологиялар ҳаводек зарур ва технологик ечимлар ва улар билан бирга одамларнинг меҳнати бутун мамлакат бўйлаб тоза ҳавони сақлашга ёрдам бериши керак. Давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва, албатта, Uzum жамоаси кўмагида биз бу қийин вазифани ҳал қилмоқчимиз».

«Биз учун мамлакатнинг энг йирик хусусий банки сифатида келажакда ишончлилик ва аминлик муҳим, шу сабабли миллионлаб ўзбекистонликлар бизни танлайдилар ва ушбу аминликка биз маблағ ва куч сарфлашга тайёрмиз, — дейди Капиталбанк бошқаруви раиси Кирилл Маевский. — Тоза ҳавонинг аҳамиятини ортиқча баҳолаш қийин ва биз ушбу энг қимматли активни сақлаб қолиш учун ўз ҳиссамизни қўшишдан хурсандмиз».

Жорий йилнинг баҳорида Uzum ва Капиталбанк ходимлари республика ҳашарини ўтказади, унинг давомида Uzum Market миллий маркетплейсининг буюртмаларини тарқатиш пунктлари, шунингдек, банк офислари ва филиалларининг ёнида дарахтлар экади. Дарахтларнинг координаталари Экология вазирлигига улар ҳақидаги маълумотларни ягона рақамли «Яшилмакон» платформаcига киритиш учун топширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: