20:00 | 11.07.23

                       

Uzum ўз IT-академиясини — энг талабгир IT-ихтисосликларни ўрганиш курсларини йўлга қўйди

Ўзбекистонликлар курсларда таълим олиш, ўқишни энг яхши битирувчилари эса суҳбатдан ўтиб, Uzum жамоасига қўшилишлари мумкин.

Uzum рақамли экотизими 4 та талабгир IT-ихтисосликлар бўйича онлайн-курсларни йўлга қўйди. Курслар ўқитувчилари ва тюторлари жаҳоннинг етакчи IT-компаниялари ва университетларининг амалиётчи-мутахассислари, шунингдек Uzum ходимларидир. Бутун мамлакатдан ёшлар курсларда таълим олиш имконига эгалар, ўқиш тугаганидан кейин энг яхши битирувчилар суҳбатдан ўтиб, Uzum жамоасига қўшилишлари мумкин.

Фото: Uzum.uz

IT-академиянинг биринчи қабулига backend-ишланмалар, амалий маълумотлар таҳлили ва машина таълими, Helpdesk бўйича курслар киритилди. Барча машғулотлар кечки пайт онлайн ўтказилади, яъни мамлакатнинг барча ҳудудларидаги аҳоли уларда қатнаша олади. Биринчи босқичда таълим рус тилида ўтказилади, аммо мамлакат ёшлари учун янада қулайроқ бўлиши учун, Uzum барча материалларни ўзбек тилига таржима қилишни режалаштирмоқда. Курсларнинг давомийлиги 4 ойдан 10 ойгача бўлиши кутилмоқда, таълим нархи битта курс учун 5 млндан 10 млн сўмгача бўлади. Бунда таълим ҳақини Uzum Nasiya орқали бўлиб тўлаш мумкин, иқтидорли талабаларга Uzum бепул таълим грантларини тақдим этади. IT-академия талабаси бўлиш учун академия сайтида ариза қолдириш ва 15 июль соат 11:00 да ўтадиган онлайн-тестни муваффақиятли топшириш кифоя қилади.

Курслар ўқитувчилари: VW Group, KFC, HeadHunter каби компанияларда меҳнат тажрибасига эга дастурчилар, AI Masters МГУ, “Сколтех”, шунингдек ОИМ (ВШЭ) ўқитувчилари. Машина таълими курсини Kaggle 2012 талқинига кўра маълумотлар таҳлили бўйича дунёдаги энг яхши (жаҳон рейтингида топ-1) мутахассис Александр Дьяконов олиб боради. Ҳар бир курс доирасида талабалар Uzum жамоасидан тьюторлар раҳбарлигида амалий топшириқларни ҳам ечадилар.

Биз учун бутун мамлакатдаги ёш мутахассисларга ҳозирда энг талабгир бўлган йўналишларда билим олиш имконияини яратиш жуда муҳим. Курслар рўйхати ишга олиш бўйича ўзимизнинг эҳтиёжларимиздан келиб чиқиб шакллантирилди – Uzum экотизими фаол ўсмоқда, биз малакали кадрларга кучли эҳтиёж сезяпмиз. Ҳозирда Ўзбекистонда IT соҳаси жўшқин ривожланмоқда ва биз, ушбу бозордаги энг йирик миллий иштирокчи сифатида, шунчаки ишга олиш эмас, балки мамлакатда ёш мутахассисларга ўзлари учун зарур билимни олиш ва муваффақиятли карьера қуришда ёрдам берувчи таълим муҳити шаклланишидан манфаатдормиз. Ва, албатта, бу йўналишдаги фаолият Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT-парк, шунингдек Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг кўмагисиз имконсиз бўларди, – дейди Uzum компаниялар гуруҳининг амалиёт директори Роман Лаврентьев.

Ҳозирда экотизим IT-бўлинмаларида 600 дан зиёд дастурчилар ва бошқа IT-ихтисосликлар мутахассислари ишлаяпти ва уларнинг сони жадал ўсиб бормоқда. Мустақил экспертлар баҳолашига кўра, Uzum мамлакатдаги биринчи рақамли HR-брендга айланди.

Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: