16:20 | 07.11.24
Доллар, рубль, евронинг расмий курси ошди. Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, долларнинг расмий курси 22,07 сўмга кўтарилиб, 12 809,05 сўмга етди. Россия рубли ҳам 0,29 сўмга кўтарилиб, 130,27 сўм бўлди. Шу билан бирга, евро 12,21 сўмга ошиб, 13 765,89 сўмни ташкил қилди.