12:42 | 23.03.23 536

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

Компаниянинг халқаро портфелига «Роллтон», BIGBON, «Петра», Actibo брендлари киради

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Mareven Food Holdings (Ветнам) компанияси директори Нгуен Дуонг билан видео-конференция музокарасида тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголсиз ичимликлар, қуритилган сабзавотлар ва чипс ишлаб чиқарадиган 125 миллион долларлик йирик завод қуриш муҳокама қилинди. Лойиҳа Тошкент вилоятидаги «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиб, 800 та янги иш ўрни яратилади.

Фото: «Дунё» АА

Маълумот учун, компаниянинг халқаро портфелига «Роллтон», BIGBON, Mareven Professional Food, «Петра», Actibo брендлари киради.

Музокара давомида ветнамлик ҳамкорлар компания маҳсулотларини қабул қилиш, Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига тарқатиш мақсадида Тошкент вилоятида логистика маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг ҳолати ҳақида ҳам сўзлаб берди. Ўзбекистон томони компаниянинг мамлакатдаги сармоявий ташаббусларини амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик қилиш тартиби келишиб олинган.

Аввалроқ Uzum холдинги мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилишни режалаштираётгани, Ўзбекистон—Озарбойжон инвестиция жамғармаси ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1250
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 551
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 829
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 864
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1530
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 717