10:17 | 24.02.23

                       

Хитой Украинага қурол-яроғ етказиб бериш орқали тинчликка эришиб бўлмаслигини маълум қилди

Хитой тез орада Украинадаги можарони тартибга солиш режасини тақдим этади

Қурол-яроғларнинг етказиб берилиши Украинада тинчликни таъминлашга олиб келмайди. Бу ҳақда Хитойнинг БМТдаги вакили ўринбосари Дай Бин ташкилот Бош Ассамблеяси йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Reuters.

Фото: AP Photo

«Бераҳм фактлар қурол юбориш тинчликка олиб келмаслигини исботлайди. Оловга мой сепиш орқали фақат кескинликни ошириш мумкин», — дейди Дай Бин. Дипломатнинг қўчимча қилишича, можаронинг чўзилиши оддий инсонларнинг «энг кўп йўқотишларга учрашига» олиб келади.

18 февраль куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И мамлакат тез орада «барча давлатлар суверенитетини» ҳурмат қилган ҳолда Украинадаги можарони тартибга солиш режасини тақдим этишини маълум қилганди.

Bloomberg’нинг ёзишича, Хитой таклиф этадиган режада орасида ўт очишни тўхтатиш ва Киевга қурол-яроқ етказиб эришни тўхтатиш бандлари бор. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, Хитой Россия билан муносабатларидан келиб чиқиб, можарони ҳал этишда муҳим роль ўйнаши мумкин.

Аввалроқ айни вақтда ўз иқтисодиётини оширишда «туртки»га муҳтож Пекин Европа билан муносабатларини яхшилаб, Москвадан «масофа сақлашга» уринаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Шу билан бирга нашрнинг қайд этишича, Пекин диалог ўрнатишга уринаётганига қарамай, АҚШ унга жиддий босим ўтказмоқда. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, тахминан икки йиллик «совуқ муносабатлар», йирик сармоявий келишувларнинг барбод бўлиши ва Украинадаги можародан сўнг «Европа етакчилари Хитой ўз оҳангини юмшатишига ва Москвадан янада узоқлашишига» умид қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: