Хоккей. «Ҳумо» ўз уйида остоналикларга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Жамоаларнинг кейинги ўйини 12 апрел кунида Тошкентда бўлиши кутилмоқда
Тошкнетдаги Humo Arena мажмуасида 3 апрел, душанба куни пойтахтнинг «Ҳумо» жамоаси Қозоғистоннинг «Номад» хоккей клубига қарши бахсга киришди. Кескин тўқнашувларга бой бўлган бахсда тошкентликлар йирик ҳисобда (3:6) остоналикларга мағлуб бўлди. Бу ҳақда унда иштирок этган Bugun.uz мухбири хабар қилди.

«Ҳумо» ўзбек хоккей клуби тарихда илк бор 2023 йил Pro Hokei Ligas халқаро чемпионати финалига чиқди.
Маълумот учун, жамоалар жорий мавсумда тўрт марта ўзаро тўқнаш келган. Ўйинларнинг иккитасида «Ҳумо» ғалабани қўлга киритди.
2 апрел куни бўлиб ўтган баҳсда тошкентликлар Қозоғистон Профессионал хоккей лигаси чемпионати финал сериясининг биринчи ўйинида Остонанинг «Номад» хоккейчилари устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Аммо 3 апрелдаги учрашувда остоналикларнинг қўли баланд келди.
Шунингдек, Humo Arena’да бўлиб ўтган ўйинда томошабинлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилган.



Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг ўйинлари илк бор 11–12 сентябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган. Қанотлилар ушбу чемпионатдаги дебют ўйинида «Номад»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, иккинчи учрашувда остоналиклар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Сафар ўйинлари эса феврал ойида бўлиб ўтган. Ундаги биринчи ўйинда «Номад», иккинчи баҳсда эса «Ҳумо» ғолиб бўлган.
Эндиликда «Ҳумо» жамоаси 7–8 апрелда Остонада бўлиб ўтадиган сафар ўйинларида иштирок этади.



Ўз навбатида Ўзбекистонда хоккейнинг ривожланишида унга қаратилган эътибор алоҳида ўрин тутади. Ҳозирда Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси Бахтиёр Фозилов ҳисобланади. Шунингдек, Eriell Group бошқаруви раиси ҳам бўлган Фозилов Ўзбекистонда хоккей спорт турини ривожлантириш, унга ёшларни жалб қилиш учун инфратузилма яратишга аҳамият бермоқда.


Малумот учун, «Ҳумо» — Тошкент хоккей клуби. Жамоа 2018 йил охирида ташкил этилган. У Ўзбекистонда бахт, тинчлик ва меҳр қуши ҳисобланган афсонавий Ҳумо қуши номи билан аталган. Жамоа уй учрашувларини Тошкентдаги 12 500 томошабинга мўлжалланган Humo Arena муз аренасида ўтказади.