18:00 | 05.07.24

                       

Xon Saroy компанияси навбатдаги лойиҳани тантанли равишда топширди!

Замонамизнинг ёрқин намунаси бўлган «Салом Қўйлиқ» лойиҳаси Миробод тумани, Қўйлиқ-3 массивда қад кўтарган.

Душанба, 1-июл санасида халқимиз ишончини кўп йиллардан бери оқлаб келаётган Xon Saroy қурилиш компанияси навбатдаги «Салом Қўйлиқ» лойиҳаси хонадонларини ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда тантанали равишда топширди.

Карнай-сурнай садолари остида чиройли рақслар билан бошланган очилиш маросимига халқимизнинг севимли хонандалари ва блогерлари ташриф буюришди. Жумладан, Алишер Узоқов, Ситора Фармонова, Шоҳруҳхон, Мавлуда Асалхўжаева, Имона, Мафтуна ва бошқалар.

Ҳар бир тарона ва чиқишлар маросимга ўзгача шукуҳ бахш этди десак муболаға бўлмайди. Бундан ташқари 1-июн «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш» куни муносабати билан ўтказиб келинадиган «Менинг орзуимдаги уй» танлови ғолибларига совғалар топширилди. 3 йилдан бери ўтказиб келинадиган «Менинг орзуимдаги уй» танловида ҳозирги кунга қадар 2500 дан зиёд болажонлар қатнашган.

Замонамизнинг ёрқин намунаси бўлган «Салом Қўйлиқ» лойиҳаси Миробод тумани, Қўйлиқ-3 массивда қад кўтарган. Лойиҳа 16 қаватдан ташкил топган бўлиб, умумий 360 та хонадони ўз ичига олади.

Истиқомат қилувчи аҳоли учун лойиҳа ҳудудида барча қулайликлар мужассам:

  • 2 қаватда эко-ҳудуд
  • замонавий лифтлар
  • 24/7 кузатув камералар
  • хавфсиз болалар майдончаси

Xon Saroy қурилиш компанияси Тошкент шаҳридаги фаолиятини 2019-йилда бошлаган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 10 та лойиҳасидаги хонадонларни ўз эгаларига тантанали равишда топшириб келмоқда. Компания ишончлилиги, лойиҳаларини вақтида топшириши билан халқимиз кўнглидан жой олган. Компания нафақат қурилиш балки спорт ва маданиятни қўллаб-қувватлаш бўйича етакчи бўлиб келмоқда.


Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: