17:01 | 24.08.23

                       

Яхши реклама — бу… 25 август реклама ходимлари куни

Реклама ходимлари куни арафасида ушбу саволга Ўзбекистон реклама бозори экспертлари жавоб беради.

Биз рекламага ҳар қадамда: телевидениеда, радиода, кўчада ва ижтимоий тармоқларда дуч келамиз. Баъзида у ғашга тегади, кўпинча эса, керакли товар ёки хизматни топишда ёрдам беради. Яхши реклама – бу нима? 25 август – Реклама ходимлари куни арафасида биз шу савол билан Ўзбекистон реклама бозори экспертларига мурожаат қилдик.

Қисқача байрам тарихи ҳақида. Ўтган йилга қадар Ўзбекистон маркетологларида ўз касбий байрамлари бўлмаганди. Маркетинг уюшмасининг вазифаларидан бири профессионал ҳамжамиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мутахассисларни рағбатлантириш ва, маркетинг ҳар қандай бизнес ривожи учун муҳимлигидан келиб чиқиб, маркетолог касбининг обрўсини оширишдан иборат. Ўтган йилда уюшма Реклама ходимлари куни ва Ўзбекистон маркетологлари кунини нишонлаш саналарини танлаш масаласини муҳокамага олиб чиққанди, – дейди Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов.

Таклиф этилган рўйхатдан, ҳамкорлар, уюшма экспертлари ва барча истовчилар овоз бериши якунларига кўра, реклама ходимлари кунини ҳар йили нишонлаш учун 25 август танланди. Нега айнан шу кун? 1996 йил 25 августда, Мустақилликнинг 5 йиллигига бағишлаб, Ўзбекистонда биринчи марта ижтимоий рекламанинг миллий сюжетлари яратилиб, кўчаларга илинганди. Мана шу санани маҳаллий ташқи реклама учун бошланғич нуқта деб санаш мумкин. Маркетологлар куни этиб 19 апрел танланди, 2016 йил ушбу санада Тошкентда биринчи ADWEEK маркетинг ва реклама ҳафталиги бошланганди.

Бу кунлар расмий дам олиш кунлари бўлмаса-да, лекин маркетинг ва реклама фаолиятига боғлиқ барчада нафақат ҳамкасбларга, балки ўз мижозлари ва ҳамкорларига ҳам миннатдорлик билдиришнинг ажойиб имконияти яратилади».

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама айланмаси соҳасидаги ваколатли давлат органи саналади. Қўмита вазифалари сирасига фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида ҳалол рақобат ва қонунга риоя этиш тамойилларига асосланган реклама бозори ривожланиши учун қулай шароитлар яратишга кўмаклашиш киради. Ўзбекистон реклама ходимлари куни – реклама яратиш ва жойлаш жараёнида қатнашувчи барча: турли рекламалар тайёрловчи реклама агентликлари, реклама берувчилар, менежерлар байрамидир, – дейди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Шоҳруҳ Шораҳметов.

Биз маркетинг уюшмасининг ушбу касб байрамини белгилаш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватладик ва маъқулладик. Рақобат кучайиши шароитида бизнес учун реклама аҳамияти ортади. Энди ўз товари ёки хизмати ҳақидаги ахборотни истеъмолчига шунчаки етказишнинг ўзи етарли эмас, реклама хабари ҳиссиёт уйғотиши ва ёдда қолиши муҳим.

Ўзбекистон реклама тармоғи жадал ривожланмоқда ва ҳозирнинг ўзида ўнлаб йўналишни қамраб олади, уларда бутун мамлакат бўйлаб юз минглаб мутахассислар ишламоқда. 25 август  ўз ҳамкасблари ва ҳамкорларини табриклаш имконини берувчи санага айланди. Яқин орада яхши анъана: ўз касбий байрамини реклама соҳасида қизиқарли ижодий лойиҳалар ва махсус тадбирлар билан нишонлаш урф бўлади, деб умид қиламан».

Нима у – яхши реклама? Яхши реклама – бу яхши натижа берадиган рекламадир. Яхши рекламани аниқлаш мумкин бўлган бир нечта тамойиллар бор: биринчиси – яхши аудитория. Реклама мақсадли аудитория учун яхши танланган бўлиши, ўз мақсадли аудиторияси учун релевант, жозибали бўлиши керак. Иккинчиси – самарадорлик.  Ушбу реклама бўйича компания Top of Mind`ини кўтариш мумкин, сотувлар ўсиши тезлашади ва буларнинг барчаси бизнесга жуда ижобий таъсир кўрсатади. Учинчиси – креатив. Концепция қанчалик креатив ва ижодий бой яратилса, сизнинг мақсадли аудиториянгиз учун шунчалик қизиқарли бўлади. Тўртинчиси – тўғри танланган медиа-каналлар. Аммо, содда тилда айтилса, яхши реклама – бу ўчириб қўйгингиз келмайдиган, қалбингизда сақланиб қоладиган ва дўстларингизга айтиб бергингиз келадиган рекламадир, – дейди TBC BANK маркетинг бошлиғи, TAF!23 Тошкент реклама фестивали экспертлар ҳайъатининг аъзоси Камилла Муминова.

Акмал Раимов, Dodo PizzaTashkent халқаро пиццерия тармоғининг директори яхши реклама нима экани ҳақида ўз фикрини баҳам кўрди.

«Реклама ҳиссиётларни уйғотиши керак, қизиғи – қандайлиги муҳим эмас. Шунда рекламангиз осон эсда қолади. Агар рекламани эслаб қолишса, демак у ҳақда дўстларига ва сизнинг бўлажак, потенциал мижозларингизга сўзлаб беришади. Ҳар қандай реклама тадбири рақобат афзаллигини аниқ кўрсатиб бериши керак. Акс ҳолда мижоз сизнинг маҳсулотингиз ёки хизматингиз нимаси билан рақобатчиларингизнинг маҳсулотларидан яхшироқ эканини тушунмай, улар учун пировард фойда нимада эканини англамай қоладилар. Реклама тадбирининг натижалари ўлчаб бўладиган бўлиши керак. Агар натижаларни ўлчаш мумкин бўлса, демак уларни яхшилаш мумкин. Уларни чексиз яхшиланг!»

Яхши рекламанинг учта мезони ҳақида Prospect Media Agency директори, TAF!23 Тошкент реклама фестивали эксперт ҳайъатининг катта ҳаками Ботир Латипов сўзлаб берди:

«Менинг фикрим қуйидагича: шартлардан бири бажарилса, биз реклама яхши, деб таъкидлай оламиз.

  • Реклама ҳам буюртмачига, ҳам истеъмолчига ёқади;
  • Реклама олдига қўйилган вазифани бажаради;
  • Реклама мутахассислар томонидан юқори баҳоланади.

Замонавий реклама харидорларни янги маҳсулотлар ва хизматлар, махсус таклифлар тўғрисида хабардор қилишнинг самарали усулларини излайди.  Буларнинг бари, умумлашиб, инвестициялар жалб қилишга, товарлар сифатининг ошишига ва истеъмол танлови имкониятларининг узлуксиз кенгайишига хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистонда реклама ривожланишига алоқадор барчани касб байрами билан табриклаймиз!

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: