13:18 | 05.06.23 3858

Yandex такси хизмати Ўзбекситон бозоридан чиқиб кетадими?

Компания расмийлари ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Yandex Go такси хизматининг солиқлардан бўйин товлагани сабаб шу йилнинг сентябр ойидан бошлаб Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатиши мумкинлиги, унинг ўрнини бозорда Эстониянинг BOLT ва Украинанинг UKLON компаниялари кириб келиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Бундан ташқари, журналист Алишер Рўзиохунов Twitter’да Yandex мамлакат бозоридан чиқиб кетишига тадбиркор Алишер Усмонов фойдасига ишлашини маълум қилган. Унга кўра, Усмонов компанияси бозорда ягона бренд остида иш бошлайди.

Скрин: Twitter
Скрин: Twitter

Bugun.uz сўровига кўра, компаниянинг Ўзбекистондаги расмий вакиллари ушбу маълумотни рад этди.

Ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Хизматлар одатдагидек ишламоқда, Ўзбекистон биз учун муҳим бозор. Биз хизматни ривожлантиришда давом этамиз. Шунингдек, мамлакатда янги шаҳарлар, технологиялар ва ҳайрия лойиҳаларини ишга туширишни режалаштирмоқдамиз, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Yandex Go Ўзбекистонда 2018 йилнинг апрел ойида ишга туширилган. Компаниянинг ўз ҳайдовчилари ва машиналари йўқ, хизмат маҳаллий ташувчилар билан ҳамкорликда ташкил қилинган. Бугунги кунда такси хизмати Тошкент, Фарғона, Бухоро, Марғилон, Наманган, Андижон ва Самарқандда фаолияти йўлга қўйилган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1641
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1042
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1301
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1094