11:15 | 07.02.24

                       

«Янги Ангрен» ИЭСнинг чанг-газ тозалаш ускуналари талабга жавоб бермаслиги аниқланди

Ҳолат бўйича жами 1 млрд 3 млн сўм компенсация тўловлари ҳисобланган. 

Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан «Янги Ангрен» иссиқлик электр станцияси фаолияти текширилди.

Фото: Экология вазирлиги

Текшириш давомида ИЭСда атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори эканлиги аниқланган. Шу билан бирга, чанг-газ тозалаш ускуналари талабга жавоб бермаслиги, самарадорлик 80 фоизга тушиб кетганлиги маълум бўлган.

Ҳолат бўйича атмосфера ҳавосини ифлослантирганлик учун 887 миллион, саноат чиқиндиларини белгиланмаган жойга жойлаштирганлик учун 116 миллион, жами 1 миллиард 3 миллион сўм компенсация тўловлари ҳисобланган.

Бундан ташқари, тегишли ҳужжатлар ИЭСдаги 11 нафар мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган. Шунингдек, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш мақсадида чанг газ тозалаш ускуналарининг ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: