16:00 | 06.08.24

                       

Yangi bank, Silk Road Samarkand ва Самарқанд аэропорти хитойлик сайёҳлар учун янги имкониятларни яратмоқда

Silk Road Samarkand Yangi bank ва Самарқанд аэропорти билан биргаликда WeChat Pay тизимини қўллаган ҳолда Хитойдан келган сайёҳларга хизмат кўрсатишни бошлади.

Бу хитойлик ҳамкорлар билан туризм бизнесини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратди. Ушбу мамлакатдан келган сайёҳлар ўзлари учун одатий бўлган WeChat Pay иловасидан фойдаланган ҳолда хизматлар ва товарлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлишди.

WeChat Pay – бу Хитойда QR-кодлар орқали товарлар ва хизматлар учун тезкор ва қулай тўловларни амалга ошириш, шунингдек, бизнес учун тўловларни қабул қилиш учун тўлов тизимидир.

Хитойда WeChat Payнинг оммабоплигини ҳисобга олган Silk Road Samarkand ҳамкорлари билан биргаликда бизнесни ривожлантиришнинг ушбу истиқболли воситасини қўллашни бошлади. Эндиликда хитойлик меҳмонлар ва сайёҳлар учун хизмат ва товарларга одатий ҳақ тўлашнинг қулай усули пайдо бўлди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Ўзбекистонга Хитойдан 42 минг 470 нафар сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, ташрифнинг энг юқори чўққиси куз мавсумида бўлган. Жумладан, сентябрь ойида 6 минг 500 дан ортиқ хитойлик сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Эндиликда WeChat Pay орқали уланиш ХХРдан келган кўп сонли меҳмонларга Silk Road Samarkand туристик мажмуасининг меҳмонхона ва ресторанлари томонидан тақдим этиладиган дам олиш хизматларининг кенг рўйхати билан танишиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.

Шуни қўшимча қилмоқчимизки, аҳолиси қарийб 1 миллиард 400 миллион кишига етган мамлакат – Хитойнинг деярли ҳар бир катта ёшли фуқароси WeChat тизимидан фойдаланади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ХХР аҳолиси учун тобора машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда, Самарқанд эса мамлакатга ташриф буюриш учун асосий диққатга сазовор жойлардан бири бўлмоқда.

Silk Road Samarkandда Humo, Mastercard ва Visa карталари билан бир қаторда WeChat орқали тўлов қилиш имкониятлари жорий этилиши билан хорижлик сайёҳлар учун янада қулай муҳит яратилди, қадимий шаҳарнинг туризм инфратузилмаси сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.


Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: