18:17 | 11.04.23 1325

Янги Конституция: сўз, фикр ва ахборот эркинлиги кафолатланади

Асосий қонуннинг 33-моддасига бир қатор нормалар киритилмоқда

Янги таҳрирдаги Коституциянинг 33-моддасига қуйидаги ибораларда ифодаланган нормалар киритилмоқда:

«Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.

Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. Давлат интернет тармоғига киришни таъминлаш учун шароит яратади.

Мазкур ҳуқуқларни чеклашга фақат мавжуд конституциявий тузумни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамоат хавфсизлигини ҳамда тартибини ҳимоя қилиш, шунингдек, давлат сири ёки бошқа сир деб эътироф этилган ахборот ошкор этилишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолларда, қонун билан йўл қўйилади».

Бу қўшимча ва ўзгартиришларнинг киритилишининг энг асосий сабабларидан бири — ҳуқуқий давлат, демократик жамият ривожининг муҳим шартлари ҳисобланган инсон эркинлигини таъминлашни мустаҳкам, адолатли қонунчилик билан кафолатлашдир.

Мамлакатнинг амалдаги Конституциясида сўз ва эътиқод эркинлиги, ҳар қандай маълумотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқи 29-моддада белгиланган. Эътибор берсангиз, унда бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган, таълим жараёнлари, касбий фаолият ва бўш вақт ўтказишнинг асосий воситасига айланган интернетдан фойдаланиш ҳуқуқи ва шартлари назарда тутилмаган. Ваҳоланки, интернет глобал рақамлаштириш ва жадал технологик ривожланиш шароитида бизнинг ҳаётий фаолиятимизнинг муҳим таркибий қисми сифатида қонун билан ҳимоя қилиниши ва ушбу соҳадаги барча муносабатлар миллий қонунчиликнинг ҳуқуқий нормалари билан тартибга солиниши, яъни ҳар бир фуқаронинг ўзига керакли маълумотларни излаш, олиш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқидан эркин фойдаланиши таъминланиши керак. Шу билан бирга, интернетдан фақат қонун доирасида фойдаланиш мумкинлиги асосий қонунда белгиланиши керак.

Таклиф этилаётган «Давлат интернетга киришни таъминлаш учун шароит яратади» нормаси давлатнинг бунинг учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш масъулиятини кафолатлайди. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ахборот олиш имкониятини таъминлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилди, ахборот-коммуникация технологиялари ривожланмоқда. Ушбу ислоҳотлар натижасида мамлакатда интернетдан фойдаланувчилар сони йил сайин ортиб бормоқда. Модданинг мазкур нормаси ушбу жараёнларни тезлаштириш ва такомиллаштиришга хизмат қилишига қаратилган.

Айни пайтда, ҳеч кимга сир эмаски, мисли кўрилмаган ижобий хусусиятлар билан бир қаторда, интернетнинг, ундаги ижтимоий тармоқларнинг ёшларга салбий таъсири ҳам мавжуд. Ўзбекистоннинг ёш авлоди нафақат жисмонан, балки маънавий жиҳатдан ҳам соғлом бўлиши керак. Бу жамиятни тўғри ривожлантириш ва олдимизга қўйилган вазифаларни самарали амалга оширишнинг гаровидир. Анъанавий оммавий ахборот воситалари ёки интернетдан қонунда назарга тутилган даражада, давлат сиёсати, жамият бошқаруви, инсон соғлиғи, миллат хавфсизлигига путур етказмайдиган, уларга зарар келтирмайдиган, хавф-хатар солдирмайдиган даражада фойдаланиш зарурати, аксинча ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши муқаррарлиги ҳам белгиланиши кераклиги шак-шубҳасиздир. Интернетдан ҳуқуқий доирадан ташқарида фойдаланиш тегишли чекловларни қўллашга имкон беради. Ушбу қоида 33-модданинг тўртинчи қисмида ўз аксини топган: мазкур ҳуқуқларни чеклашга фақат мавжуд конституциявий тузумни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамоат хавфсизлигини ҳамда тартибини ҳимоя қилиш, шунингдек, давлат сири ёки бошқа сир деб эътироф этилган ахборот ошкор этилишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолларда қонун билан йўл қўйилади.

Кўп мамлакатлар интернетга киришни инсоннинг ажралмас ҳуқуқи сифатида тан олади. Бу тасодиф эмас, албатта. БМТнинг 2011 йил 3 июндаги қарорига мувофиқ интернетга кириш ҳуқуқи инсоннинг ажралмас ҳуқуқларидан бири сифатида тан олинади. Шунга ўхшаш нормалар Гуржистон, Эстония, Мексика, Италия каби мамлакатларнинг конституцияларида мавжуд.

Конституциямизга киритилган фикр, сўз, эътиқод эркинлиги, шунингдек, интернетга кириш масалаларига оид қўшимча ва ўзгартишлар мамлакатнинг халқаро рейтингдаги мавқеини яхшилашга ҳам йўналтирилган. Хусусан, инсон ҳуқуқлари бўйича нодавлат ташкилоти Freedom House ҳисоботида таъкидланганидек, Ўзбекистонда интернет эркинлигининг сезиларли ўсиши қайд этилди — мамлакат кетма-кет тўртинчи йил «Интернетда эркинлик» халқаро рейтингидаги балларини яхшилади.

Музаффар Жалолов,

Инҳа ректори


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 201
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 369
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 400
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 213
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 449
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 322