11:20 | 26.08.24
2019 йилда ўша пайтда Андижонга ҳокимлик қилган Дилмурод Раҳматуллаевнинг уятсиз фото ва видеолари тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг, унинг ўзи видеораддия билан чиқиб «Буни қоралайман, лаънатлайман» дегани ибораси билан тармоқларда мемга ҳам айланганди.
Бир ҳафта аввал, 17 август куни Андижон шаҳар ободонлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлаган собиқ ҳоким Дилмурод Раҳматуллаев шаҳарнинг янги ҳокими Ғофур Абдураҳмонов қарори билан ишдан олинган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Дилмурод Раҳматуллаев 2019 йил июн ойида вилоят ҳокими томонидан ўтказилган селектор йиғилишида қаттиқ танқид ва ҳақорат қилинганди. Ўша йили августда ўзига нисбатан фитна уюштирилаётганини айтиб, “Буни қоралайман, лаънатлайман” деб видео эълон қилган ва шундан сўнг ишдан олинганди.
Маълумот ўрнида, Дилмурод Раҳматуллаев 2016—2019 йилларда Андижон шаҳрига ҳокимлик қилган. У 2017 йилда Андижон шаҳридаги айрим таълим муассасаларининг раҳбарларини ҳақорат қилгани ёзилган аудиоси тарқалиб кетганидан сўнг ижтимоий тармоқларда «машҳур» бўлиб кетиб, суд ҳукми билан жаримага тортилган.
Шунингдек, у 2018 йилнинг апрелида ўтказилган видеоселекторда қилган ножўя ишлари учун бош вазир томонидан ҳайфсан олиб, охирги маротаба огоҳлантирилган.
2019 йилда эса ҳоким ҳақида уятсиз видео ва фотолари тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Дилмурод Раҳматуллаевнинг «Бу Андижон шаҳри, вилоят ва раҳбариятни обрўсига путур етказиш, деб ўйлайман. Буни қоралайман, лаънатлайман», — дея ҳолатга муносабат билдиргани тармоқларда кенг тарқаб, мемга айланганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: