18:20 | 30.08.24

                       

«Янги масжидга ногиронлар ҳам ўзгаларнинг ёрдамисиз кириб-чиқа олади» – имом хатиб

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани «Шўртепа» маҳалласидаги Мулла Холмирза ота эски масжиднинг уч қаватли замонавий масжид барпо этилмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда диний эркинликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ўлароқ амалга оширилаётган ўзгаришлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам тан олиниб келяпти. Узоққа бормайлик, АҚШ Давлат департаменти шу йилнинг бошида эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистондаги диний эркинлик ҳолатини ижобий баҳолаган эди.

Давлатимиз раҳбари ўтган йили Мир Араб мадрасаси талабалари билан учрашув чоғида демократик ислоҳотлар натижасида республикамизда диний соҳага ҳам эркинлик эпкини кириб келганини таъкидлаганди. Буни йилдан йилга диндорларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари учун барча шароитлар яратиб берилаётгани, виждон эркинлиги қоғозда эмас, амалда таъминланаётгани ҳам тасдиқлаб турибди.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани «Шўртепа» маҳалласида жойлашган Мулла Холмирза ота жомеъ масжиди собиқ Иттифоқ даврида қурилган бўлиб, охирги марта бундан 14 йил муқаддам, яъни 2010 йилда капитал таъмирланган. Биз билан суҳбат чоғида маҳалла нуронийлари сўнгги йилларда шахсан президент бошчилигида диний соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар маҳсули сифатида намозхонлар сафи кенгайиб бораётгани, эски масжидни кенгайтириш эса имконсиз эканини таъкидлашди.

Бу масжидга 1986 йилдан бери қатнайман. Бу иморатлар йўқ эди. Мана шу жойдан бир қаторга зўрға 6 киши сиғар эдик. 5 қатор бўларди, 30 киши зўрға сиғардик, – дейди Қаҳрамон Амонов.

Имомиз момо жумани минбар дарвоза томонга жойлаштириларди, ўша жойдан келарди одам, бутун ичкари тўлиб нариги кўчага чиқиб кетади халқ. Кўча тўсилади. Қўшни хонадон эгаси ҳовлисига ҳам жой қиларди. Анави кун қарасам залига ҳам ошхонасига ҳам жой қилиб берибди. Одамлар шунчалик кўплигидан сиғмаяпти.

Ҳозир бизлар турган масжид эски бир клиника бўлган. Ундан кейин суд тиббиёт экспертизаси олган совет пайтида. Улар кўчиб кетгандан кейин ўша маҳаллада яшовчи Мулло Холмирза ота таъмирлаб масжид қилганлар, – дейди Равшан Агзамов.

Қор, ёмғирли пайтда вазият яхши эмас. Усти йўқ, ёпилган бўлса ҳам масжидга оқиб кириб келади ёғингарчилик. Кўпинча қоронғида қолиб кетади одамлар. Қорда маъруза бўлганда одамлар бу ерда ўтиради, усти ёпиқ бўлса ҳам ёнидан қор уради.

Мулло Холмирза ота масжиди ҳам ёмон эмас. Жуда чиройли қилиб таъмирланганига ҳам ҳозир 10 йилдан ошди. Лекин битта камчилиги бор буни айтиб ўтмасак бўлмайди. Бу масжид ҳозирги вақт талабига жавоб беролмайди. У вақтлари намозхонлар сони кам эди, 450 кишига мўлжалланган масжид эди. Теварак атрофдаги йўллар, ҳовлисига ҳамма намозхонларни жойлаштирганда 800-900 нафар одам сиғадиган жой бор холос, – дейди Абдуқодир Азимов.

Масжидимизда автоуловларга тураргоҳ жойлар йўқ. Йўлимиз тор. Йўлнинг бир тарафига машиналар қўйилганидан кейин иккинчи тарафидан машинадан қийналиб ўтишади. Буям ўз навбатида ЙТҲлари содир бўлишига олиб келади. Машиналарни

Масжидимиз 450 кишига мўлжалланган. Таҳорат хоналари ҳам тахминан шунчага мўлжалланган. Шароитлар ҳаммаси қилинган. Ҳозирги кунда бу фойдаланиб келиняпти. Ишлаб турибди. Лекин инсонлар кўпайиши натижасида жамоат катта бўлиши натижасида талабга жавоб беролмай қоляпти. Чунки, масжиднинг сиғими келаётган жамоатга кичиклик қилиб қоляпти, – Муҳаммадрасул Абдуллаев, Мулла Холмирза ота жоме масжиди имом хатиби.

Шу нуқтаи назардан биз келганимиздан бери масжид йўлаги устини ёпдик. Ҳаво очиқ бўлса бемалол ўтиради одамлар. Ёғингарчилик, қор бор, қиш бор, бу вақтларда эса халқ жуда қийналиб қоляпти. Шу сабаб янги масжид қуришга эҳтиёжимиз катта бўлиб кетяпти.

Яна бир томондан ёғингарчиликда масжид ичига кўча ариғидаги тўлиб масжид ичига кириб тўпланиб қолади. Буям келаётганларга қийинчилик туғдиради. Машиналарни одамлар юрадиган йўлакларга қўйиб қўйишади, “ГАИ” ходимлари тартибга солишяпти. Лекин қийинчилик билан бўлаяпти бу жараён.

Эски масжидимизга ҳам 15-16 йил бўлди. Бундан бошқа на кенгайтиришни на атрофини ободонлаштиришни ҳеч иложи йўқ. Ўзинглар кўрдинглар атрофимиз хонадон, ҳам ҳозирги талабга жавоб бермаяпти. Келаётган одамлар сафи ҳам кенгайган. Бундан хурсандмиз, албатта, лекин сиғмай қоляпмиз. Жума кунлари роса қийналиб қолишади. Таҳоратхоналари ҳам етарли эмас, у ерда ҳам навбат кутиб қийналиб қолишяпти, – Турсунбой Рихсибоев.

Суҳбатдошларимиз эътироф этган муаммоларга ечим топиш мақсадида Мулла Холмирза ота жомеъ масжидининг ёнгинасида ертўла қисми билан қўшиб ҳисоблаганда уч қаватли замонавий масжид барпо этилмоқда. Хўш, ҳомийлик йўли билан қурилаётган ушбу иншоот айни пайтда ишлаб турган эски масжиддан қайси жиҳатларига кўра фарқ қилади? Унда намозхонлар учун қандай қулайликлар яратилади?

Бу ерда фақат яхшиликка, юксалишга интилиш бўлаяпти. Замонавий, чиройли бир бино қуриляпти. Буни қилаётган одамларга ҳам катта раҳмат деб қоламиз. Оллоҳ доимо қўллаб-қувватласин бу инсонларни, – Абдуқодир Азимов.

Янги қурилаётган масжидимизга алоҳида тураргоҳ бўлаяпти. Машиналарни бемалол қўйишга жой бўлаяпти. Жумага келаётган одамлар сони 1500 дан ошиб кетяпти. Янги масжидимиз 3300-3500 кишилик бўлмоқда. Таҳорат хоналариям кенгайтирилиб, бир вақтнинг ўзида 36 одам бемалол таҳорат қилишларига имкон бўлади, – дейди Муҳаммадрасул Абдуллаев, Мулла Холмирза ота жоме масжиди имом хатиби.

Эски масжидда ногиронлиги бор шахсларга киришда ҳам таҳорат хонада ҳам шароит қилинмаган эди. Янги қурилаётган масжидда буни ҳам инобатга олиниб, улар учун алоҳида хоналар ташкил қилиб бериляпти. Кўриб турганингиздек ногиронлик аравачасида кириб келадиганлар ҳам бор, улар масжидга кириб-чиқишда улар учун қийинчилик туғилади. Айниқса, кўчадан кириб келишда. Шунинг учун янги масжидда уларга алоҳида йўлаклар қилиниб, барча шароитлар қилиб бериляпти.

Ҳеч кимдан ҳеч нарса талаб қилинмаяпти. Ҳаммасини ҳомийларни ўзи қиляпти. Бизга бу янги масжид зарур эди. Шаҳримиздаги янги, чиройли масжидларни кўрсак, биз ҳам дуо қилардик бизга ҳам насиб қилсин деб. Оллоҳга шукур бу ҳам насиб этди, – дейди Турсунбой Рихсибоев.

Эски масжидимиз тўлалигича ҳозир ҳам ишлаяпти, одамлар келиб намозини ўқиб кетяпти. Янги масжидимиз битганидан сўнг ҳаммамиз ўша масжидга кўчиб ўтамиз. Келажакда эски масжид тақдири нима бўлади дейдиган бўлсак, масжидни бошқарув фаолияти бор, яъни ҳайъат аъзолари. Улар билан маслаҳатлашиб келажакда бу масжид тақдирини нима қилиш кераклигини ҳал қиламиз. Чунки, бу халқни жойи. Шу сабаб буни халқ ҳал қилади.

Янги қурилаётган масжид 3 қаватдан иборат бўлиб, бунга камида 3500 нафар одам сиғади. Юртбошимиз шундай шароит яратиб бердилар. Динимизга ҳам ҳамма нарсага йўл очиб бердилар. Шу натижада мана бир чиройли масжид қуриляпти. Биз бундан жуда хурсандмиз, – Абдуқодир Азимов.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: