17:35 | 03.10.24
Янгийўлда 41 ёшли эркак 4 ёшли қизчага ғайритабиий усулда зўрлик ишлатганликда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан ЖКнинг 199 моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Бундан ташқари, унинг хонадонидан гиёҳванд моддалар топилган.
Янгийўлда 41 ёшли эркак 4 ёшли қизчага зўрлик қилганли ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2 октябрь куни Янгийўл шаҳарида яшовчи фуқаро шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унда вояга етмаган 2020 йилда туғилган И.М.га нисбатан номаълум шахс ғайритабиий усулда зўрлик ишлатгани ҳақида маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гумонланувчи шахс 1983 йилда туғилган фуқаро Б.Д. экани аниқланган.
Шунингдек, ўрганишлар жараёнида гумонланувчи Б.Д.нинг ёнида 15 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, унинг Янгийўл тумани ҳудудида жойлашган яшаш хонадони холислар иштирокида текширилган.
Натижада хонадон ошхонасидан 20 дан ортиқ елим идишларда, майдаланган ва қуруқ ҳолдаги марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми ва 25/273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Б.Д. процессуал тартибида ушланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: