13:22 | 05.08.24

                       

Янгийўлда 544,8 млн сўмлик «свет»дан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди

Янгийўлда 544,8 млн сўмлик «свет»дан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгийўл туманида 544,8 млн сўмлик «свет»дан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони ва автомобилларни ювиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, маъсуллар томонидан Янгийўлда ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Ж.Д. туман электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси О.Т. билан ўзаро тил бириктириб, «Навбаҳор» МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони ва автомобилларни ювиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 544,8 миллион сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: