14:48 | 26.06.24

                       

Янгийўлда аёл онасини ҳақорат қилган маст эркакни пичоқлаб ўлдирди

Янгийўлда аёл онасини ҳақорат қилган маст эркакни пичоқлаб ўлдирди. Эркак унинг онасини фоҳишаликда айблаган.

Янгийўлда аёл танишининг дадасини юрагидан пичоқлаб ўлдирди. Bugun.uz ҳодиса юзасидан суд иши ҳужжатлари билан танишди.

Аниқланишича, 2024 йил 8 март куни соат 13:30 атрофида рус миллатига мансуб аёл бировнинг кўкраги чап қисмига ошхона пичоғи билан қасддан бир марта уриб жароҳат етказган. Эркак воқеа жойида вафот этган.

Судда аёл айбига тўлиқ иқрор бўлган. Унинг айтишича, 8 март куни бир эркак билан бирга пиво ичган. Кейинроқ, эркак уни уйига олиб келган ва ота-онаси билан таништирган. Орадан вақт ўтиб, эркак пиво ва ароқ олиб келган ва уни биргаликда ичган.

Эркакнинг онаси ухлаб қолган, отаси эса аёлга онасини таниши, унинг онаси фоҳиша экани ва пул учун ҳамма нарсага тайёрлигини айтган. Бундан жаҳли чиққан аёл ўзи билмаган ҳолда эркакнинг юрагига пичоқ санчиб, қўрққанидан кўчага қочиб кетганини айтган. Шунингдек, у чин дилдан пушаймонлигини билдирган.

Судланувчига нисбатан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: