12:01 | 09.08.24

                       

Япония бош вазири Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди

Япония бош вазири 9−12 август кунлари кутилаётган Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди.

Япония бош вазири Фумио Кисида 9−12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган тўрт кунлик сафарини бекор қилди. Бу ҳақда Kyodo хабар берди.

Маълумотларга кўра, бу мамлакатда кучли зилзила ва цунами содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш билан боғлиқ. Кисида жума куни ўтказилган матбуот анжуманида сафарнинг бекор қилинишини эълон қилди. У Остонада бўлиб ўтадиган Япония ҳамда Марказий Осиё давлатлари саммитида иштирок этиши керак эди.

8 август, пайшанба куни Япония жануби-ғарбидаги Миязаки префектурасида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди.

Япония метеорология агентлиги (JMA) маълумотларига кўра, ер силкинишлари 30 км чуқурликда қайд этилган. Япония ҳукумати шунингдек, Кочи ва Миязаки префектураларида цунами хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: