14:11 | 08.02.24

                       

«Яшил энергия» сертификарлари савдосидан тушган даромадлардан солиқ олинмайди

Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга асосланган генерасия объектларининг «яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадлар, даромад сифатида ҳисобга олинмаслиги белгиланди.

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» канали хабар берди.

Келтиришича, «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, қуввати 300 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ягона электр энергетикаси тизимига улаш фақат ушбу манбалар махсус ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Шунингдек, «Солиқ кодекси»га киритилган ўзгартиришга кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга асосланган генерасия объектларининг «яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадлар, даромад сифатида ҳисобга олинмаслиги белгиланди.

Маълумот учун, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: